Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Олий ўқув юртлари битирувчилари орасида диплом ишини пулга ёздириш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда (“Инсон ва қонун”, 5 март).nnҚайд этилишича, диплом ишини сотиб олиш нархлари университет ёки институтнинг мақомига кўра турлича.nnБу борада Тошкент давлат юридик университетидаги “ставка” юқори: битта диплом иши ёздириш учун “ҳожатбарор”га 500-800 АҚШ доллари тўлаш лозим.nnТошкент молия институтида – 500 доллар, Тошкент ахборот технологиялари университетида – 200-400 доллар, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида – 200 доллар, Тошкент давлат педагогика институтида эса 100-200 долларга диплом иши ёздириш мумкин.nnҚайд этилишича, кўча-кўйда ҳам “битирув иши ёзиб бераман” деган мазмундаги эълонларни бемалол топиш мумкин. Адлия вазирлиги нашрига кўра, шу тариқа диплом учун каттагина харажатлар қилган талабанинг кейинчалик пора олиши эҳтимоли катта.