Loading the player...

Хитой Марсга ўз космик станциясини юбормоқчи

  • Хитой 2030 йилгача тўрт олис фазо миссиясини йўлга қўймоқчи. Уларнинг бири доирасида мамлакат ўз марсюрарини ишлаб чиқади. Хусусан, Хитой 2020 йилда бир неча Марс миссиясининг биринчисини йўлга қўймоқчи. Илк қадам ўлароқ Қизил сайёрага марсюрар юборилади.nnБу орада Хитой расмийлари Синхай вилоятида Марс симуляция базасини жамоатчиликка тақдим этди. Марказ ўз эшикларини ўтган жума куни очди.nnБазага истаган одам бориши ҳамда Марсдагига ўхшаш шароитларга гувоҳ бўлиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, марказни қуриш учун 22 миллион доллар сарфланган.nnХитой йил бошида тарихда биринчи марта ойнинг орқа томонига космик станция қўндирди.nnМамлакатнинг Марс миссияси тафсилотлари эса очиқлангани йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, марсюрар билан алоқа қилиб туриш учун Қизил сайёра орбитасига станция юборилади.

    Category : Новости и политика

    #Хитой#Марсга#ўз#космик#станциясини#юбормоқчи

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up