Loading the player...

Муҳаммад 17 ёшда, асосий қайғуси ота-онасини рози қилиш

  • Ҳозир 17 ёшдасиз. Ўзбекистондасиз ёки ўзбекистонликсиз. Бугунги ўй-ташвишларингиз, қизиқишларингиз, орзу-умидларингиз нималардан иборат? Ким бўлмоқчисиз? Нималар билан машғулсиз?n n17 ёшли қаҳрамонимиз Муҳаммад эса, Бирлашган Араб Амирлигидан. Оиласи билан бирга Дубайда яшайди. n nШу ёшда экан, ўзи учун энг муҳими оиласи ва берган тарбиялари, яратган шарт-шароитлари учун уларни рози қилиш эканини айтади.n nМуҳаммадга кўра, Дубайда бу ёшда бирор ерда ишлаётган ёшларни учратиш жуда қийин.n nЎзига ўхшаб, аксарият олий таълим олиш, кейин оилавий бизнесларини юритиш истагида. n nМуҳаммад бўш вақтларида яна дрон учиришни ҳам яхши кўради. n nДрон учирса, ўзини эркин ва беғубор ҳис қилишини айтади.n nЭнг яхши кўрган таоми эса, яманликларнинг Дубайда жуда машҳур бўлган, ўзбекларнинг паловига ўхшаш манди, деган овқати. n nҚисқа қилиб айтганда, Муҳаммад катта ҳаётга қадам қўйишдан олдин оиласи ва дўстлари билан бирга бироз мазза қилиб яшамоқчи. n nМуҳаммад Би-би-си махсус лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони. n nБи-би-си бу лойиҳаси доирасида дунёнинг 12 давлатидаги 17 ёшли йигит-қизларнинг ҳаётларига ҳар томонлама назар ташлаш, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришни мақсад қилган. n nВидеолавҳамизни томоша қилинг, агар, 17 ёшда бўлсангиз, сиз ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг.n nBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Муҳаммад#17#ёшда#асосий#қайғуси#ота#онасини#рози#қилиш

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up