Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тўплар ёғилмоқда, ҳовлилар вайрон бўлиб, болалар онасиз, оналар боласиз, ёшгина йигит-қизлар қўл-оёқсиз қолмоқда...n nБаҳсли Кашмир минтақаси устидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасида қайта кучайган танглик оддий одамларнинг ҳаётларида худди ана шундай намоён бўлмоқда. n nЎнлаб оилалар аллақачон яна дарбадарликка юз тутишган, аксарияти ҳозирга келиб ҳеч нарсадан қўрқмай қўйишган, бошқалари нима қилишни билмай аросатда қолишган. n nБи-би-си сўнгги инқироз манзарасида Кашмир минтақасининг ҳар икки томонида ҳам бўлиш, у ердаги вазиятга яқиндан назар ташлашга муваффақ бўлди.n nТаъкидлаш жоиз, бунақанги имконият камдан-кам бўлади. n nВидеолавҳамизни томоша қилинг, маъқул деб топсангиз, улашинг ва ўз фикрларингиз билан ҳам ўртоқлашинг. Сиз Кашмир можаросининг ечимини нимада кўрасиз?n nBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek