Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон президентининг жорий йил 10 январь куни берган оғзаки тавсияси асосида Ички ишлар вазирлиги ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш ишлари бошланди.nnОзодлик билан 6 март куни суҳбатлашган ва исми эфирда эълон қилинмаслигини сўраган ИИБ полковнигининг айтишича¸ у ҳозирда Тошкент туманларидан биридаги оддий инспектор лавозимига туширилган.nnСуҳбатдошга кўра¸ ИИБ инспектори ўз асосий иши қолиб¸ туман аҳолисидан жарима ундириш¸ аҳоли сонини рўйхатга олиш ва махалла оқсоқоли топширган жамоат ишлари шуғулланмоқда ва шу боис инспекторнинг жиноятни олдини олиш каби асосий ишига вақт қолмаяпти.nnУнинг яна айтишича¸ вазирликдаги олий юридик маълумотли зобитларни участка нозири қилиб қўйиш тажрибаси тескари натижа берган.nnПрезидент фармони борnnИчки ишлар вазирлиги матбуот хизмати мулозимининг 6 март куни Озодликка айтишича¸ бу ишлар “президентининг селектордаги топшириғига асосан, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов топшириғи асосида амалга оширилган.nn-Участка нозири олий юридик маълумотли бўлишини таъминлаш мақсадида тажрибали ходимлар жалб қилинди. Бу ПҚ–4075-сонли «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги прзеидент қарорига асосан амалга оширилди¸ деди ўзини ИИВ матбуот хизмати вакили деб таништирган мулозим.