Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россиянинг Узоқ Шарқидаги Владивосток шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир бош консуллиги очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистоннинг Россияда очилган бешинчи консуллигидир.nn2019 йилнинг 1 мартида Россиянинг Узоқ Шарқида Ўзбекистоннинг илк дипломатик ваколатхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди.nnВладивосток шаҳрининг Верхнепортовая кўчаси 46 уй манзили бўйича жойлашган бош консуллик Рустам Исмоилов томонидан бошқариладиган бўлди.nnМаҳаллий журналистлар саволларига жавоб берган Ўзбекистон элчихонасининг Россиядаги Бош консули Меҳриддин Хайриддинов Приморье ўлкасидаги бу муассаса асосий вазифаларини белгилаб берди:nn- Владивостокдаги бош консуллик нафақат гражданларимиз ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, балки давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш билан ҳам шуғулланади, деди Меҳриддин Хайриддинов.nnПриморск ўлкаси маъмурияти хабарига кўра, консуллик очилиш маросимида Приморск ўлкаси вице-губернатори вазифасини бажарувчи Константин Богданенко, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги вакили Евгений Волосастов ва маҳаллий ўзбек диаспора вакиллари ҳам қатнашди.nnОчилиш маросимидан кейин бўлиб ўтган икки тарафлама учрашув давомида Приморье ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликда савдо-сотиқдан ташқари туризм, транспорт, меҳнат миграцияси ва логистика йўналишларига катта эътибор берилиши таъкидланди.