Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон адлия тизимидаги бир-биридан мустақил бир нечта манбанинг Озодликка маълум қилишича, 4 ва 5 март кунлари Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг бир нечта юқори мулозими ҳибсга олинган. Бош прокуратурадан эса бундай маълумот мавжуд эмас деган расмий жавоб олинди.nnУларга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари томонидан 5 март куни ушланганлар орасида Бош прокурор муовини Ғайрат Ҳидоятов ва Прокурорнинг маъмурий суд ишларини юритишда ваколатларини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Икром Исканов бор.nn4 март куни эса Тошкент шаҳар прокурорининг муовини Ёрқин Абдуллаев ушланган эди.nnОзодлик суҳбатлашган адлия тизимдаги манбаларнинг билдиришича¸ ушланган шахслар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) бўйича очилган жиноят иши фигурантларидир.nnПрокуратурадаги юқори мулозимларнинг ушланиши Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида ўнлаб раҳбар ходимларининг ҳибсга олингани манзарасида юз бермоқда.nnЎзбекистон Бош прокуратураси Озодликка 4 ва 5 мартда юз берган ҳибсга олишлар ҳақида "бундай маълумот мавжуд эмас" жавоб қайтарди.