Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Tet-a-Tet” тунги клубида 25 февралга ўтар кечаси рўй берган пичоқбозлик оқибатида камида беш одам оғир жароҳатланди.nnГувоҳларнинг Озодликка айтишича, тунги клуб эшиги олдидаги пичоқбозлик Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг юқори курс талабалари ва шу клубга келган номаълум шахслар орасидаги оғзаки тортишувдан бошланган.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка билдиришича, мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари - Қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.nnПичоқбозликка алоқадор кўрилган икки киши қамоққа олинган.nnЎзбекистон Бош прокуратураси билдирувида айтилишича, муштлашувга аралашганлардан бири ўзининг шимини чўнтагида бўлган ёғоч дастали кичик ошхона пичоғи билан дастлаб, йигитлардан бирининг орт томонидан чап курагига уриб, тан жароҳати етказган, бошқа бир йигитнинг чап кўкрагини шу пичоқ билан кесиб юбориб, сўнг учинчи йигитнинг қорнига пичоқ уриб, тан жароҳати етказган.nnБош прокуратура билдирувида пичоқлашувга аралашганларнинг шахсига оид маълумотлар очиқланмаган.