Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Хоразм вилоят, Шовот туманлараро Иқтисодий суди 5 февраль куни 87 фермерни молиявий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор чиқарди.nnФермерларни пахта топшириш шартномасини бажармаганликда айблаб, “Textile Finance Khorezm” МЧЖ судга берган эди.nnФермерлар, суд пахтани суғориш учун ўтган йили умуман сув бўлмагани ҳақидаги улар қилган арзга қулоқ солмай бир томонлама қарор чиқарганидан шикоят қилмоқда.nnОзодлик билан суҳбатлашган уч фермер суд улардан жами 90 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарган. 87 фермер ҳаммаси бўлиб қанча тўлаши тўғрисида Озодлик гаплашган фермерлар айтиб беролмади.nnФермерлар суд қарори устидан юқори инстанция судига апелляция шикояти ёздилар.nnХоразм вилоят, Шовот туманидан Озодликка келган мактубда, 2018 йил пахта етиштириш шартномасини "объектив сабаблар" билан бажара олмаган 87 фермер асоссиз судга тортилгани, пахтага сув етказиб беролмаган ташкилотлар эса, жавобгарликдан четда қолаётгани ҳақида ёзилган:nn“Хоразм вилояти Шовот туманида 2018 йил учун пахта шартномасини фермерлар “Textile Finance Khorezm” МЧЖ (сувсизликни тан олмаяпти) билан туздик. Лекин олдинги ҳудудлар шолини кўп экиб, бизнинг чекка ҳудудларга сув етиб келмади ва оқибатда ғўзаларимиз гул-куртаклари тўкилиб кетди. Бизлар 2018 йил июль ойида тегишли ташкилотларни хат билан огоҳлантирганмиз. Биз шовотлик фермерларга ёрдам берсангизлар”, дейилади мактубда.