Loading the player...

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров энди жиноий уюшма тузишда ҳам айбланмоқда

  • Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида давлат айбловчиси судланувчи Рашитжон Қодировга янги айблов эълон қилди.nnЎзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори эндиликда жиноий уюшма ташкил этишда ҳам айбланмоқда.nnҚодировнинг жиноий шериклари сифатида судланаётган 12 кишига жиноий уюшмага аъзолик айблови қўйилган.nnБу ҳақда Озодликка суд жараёнидан хабардор ҳуқуқшунослардан бири 1 март куни маълум қилди.nnБу хабарни айбланувчиларнинг яқинлари ҳам тасдиқлади.nnРашитжон Қодиров ва аксар судланувчилар¸ Бош прокуратура расмий хабарига кўра, 2000-2015 йиллар давомида Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.nnЎтган ҳафта Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор ва унинг жиноий шериклари сифатида кўрилаётган шахслар иши бўйича тарафлар муҳокамаси бошланиши кутилганди.nnПрокурор айбланувчиларга жазо муддатини сўраши, адвокатлар ва давлат айбловчиси чиқишидан кейин айбланувчилар сўнгги сўзни олиши керак эди.

    Category : Новости и политика

    #Собиқ#бош#прокурор#Рашитжон#Қодиров#энди#жиноий#уюшма#тузишда#ҳам#айбланмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up