Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Хоразм вилояти Боғот туманидаги спорт мактаб интернати спорт мураббийси ўқувчини уриб комага туширгани ортидан жазога тотилди.nnХоразмлик журналист Давлатназар Рўзметовнинг Озодликка маълум қилишича¸ жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди спорт мураббийси Жуманазар Рўзметов Ўзбекистон жиноят кодексининг 104-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топган.nnСуд ҳукмига кўра¸ спорт мураббийсига нисбатан 2 йилу саккиз ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.nnҲазорасп туман суди котибининг Озодликка билдиришича¸ ўқувчини калтаклаган спорт мураббийси Жуманазар Рўзметов қасддан ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказишда айбдор деб топилган.nnБола яқинларининг Озодликка билдиришича, 2018 йилнинг 20 сентябрь куни калтаклангани ортидан комага тушган 5- синф ўқувчиси Бобоназар Худойназаров 3 ой давомида кома ҳолатида ётгандан сўнг ўзига келган.nnЯқинларига кўра, 11 яшар Бобоназар Худойназаров бугунги кунда ҳамон уй шароитида даволанишни давом эттирмоқда.nnХоразм вилоят, Боғот туман прокуратураси 1 октябрь куни Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 36 яшар мураббийси шу мактабнинг 5- синф ўқувчисини дарс пайтида калтаклагани воқеасини ўз назоратига олганлигини Озодликка билдирган эди.