Loading the player...

Фарғонада шубҳали кимёвий модда ютган ўқувчи ҳалок бўлди

  • Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси шубҳали кимёвий моддани ютиш оқибатида ўлди. Туманнинг Ўқчи қишлоғида 16 февраль куни содир бўлган бу воқеадан Озодлик 2 март куни хабар топди.nnОзодлик суҳбатлашган марҳумнинг мактабдошлари болага "синфдошлари карбид экани гумон қилинаётган кимёвий моддани мажбурлаб юттиришган"ини иддао қилишди.nn"Оқибатда бола шишиб ўлган".nn- Ўзи ювош бола эди. Шўх бойватчаларни болалари қандайдир моддани бунга мажбурлаб юттиришган. Бола уйига бориб сув ичганидан кейин, вой-дод, деб бақир-чақир қилган. Болани касалхонага олиб кетишди, касалхонада бола жон берган, - деб иддао қилди марҳумнинг исми сир қолишини сўраган қариндоши.nnОзодлик боланинг ўлими юзасидан 2 март куни вилоятдаги Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлимига боғланди. Бўлим ходими Озодлик билан суҳбатда бу воқеадан хабарсиз эканини айтиш билан чекланди.nnОзодлик мақоласи чоп этилганидан бир кун ўтиб - 3 март куни воқеани ёритган ЎзА агентлиги боланинг номаълум кимёвий препаратдан ўлганини тасдиқлади.nnАгентликнинг хабар қилишича, "ҳолат юзасидан воқеа жойига туман прокуратурасининг тезкор-тергов гуруҳи тергов олди текширув ҳаракатлари"ни олиб борган, натижада "вояга етмаган С. Абдумаликов боши оғригани учун уйидаги жавондан номаълум дорини ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ичиб олгани аниқланган", деб ёзди.

    Category : Новости и политика

    #Фарғонада#шубҳали#кимёвий#модда#ютган#ўқувчи#ҳалок#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up