Loading the player...

Ўзбекистон, Мирзиёев ва туризм: Бухорони бир кўрмабсиз...

  • Ўзбекистон ташқи дунёга очилмоқчи, туризмни ўз иқтисодининг энг даромадли манбаларидан бирига айлантирмоқчи. nnМамлакат шу йўл билан ўзининг иқтисоди асосларини турфалаштирмоқчи. nnЧетдан кўпроқ сармоя жалб этиб, кўплаб янги иш ўринларининг яратилишига ҳам эришмоқчи. nnЎзбекистон минтақада аҳолиси энг катта сондаги давлат бўлади. nnЭнг сўнгги расмий маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг сони ҳозир 33 миллион кишидан ортади. nnЎзбекистоннинг иқтисоди эса, яқин-яқингача асосан пахта ва олтин экспортига қараб келган. nnАммо Бухоро, Самарқанд, Хива каби қадимий шаҳарларга эга Ўзбекистон минтақада туризм потенциали энг юксак иккита давлатдан биттаси бўлади. nnҲам дунёвий ва ҳам исломий зиёрат учун энг мақбул шаҳарларидан бири эса, Бухоро бўлади.nnБи-би-си томонидан тайёрланган видеолавҳаларимизнинг навбатдагиси айнан ана шу қадимий шаҳарнинг бугунги қиёфаси ва имкониятлари ҳақидадир. nnКўринг, маъқул деб топсангиз улашинг ва ўз фикрларингизни ҳам билдиринг...nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Мирзиёев#ва#туризм:#Бухорони#бир#кўрмабсиз

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up