Loading the player...

Қувасойда 16 яшар ўқувчи қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди

  • 23 февраль куни Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги 11-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси ўз уйи айвони тўсинига осилган ҳолда топилди. 16 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилишга олиб келган сабаб ва мотивлар ҳозирча маълум эмас. Шаҳар прокуратураси мактаб ўқувчисининг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.nnЯқинларидан бирининг Озодликка айтишича, қиз ўзини осишидан олдин онасига "мени кечиринг" деган мазмунда хат қолдирган.nn- Уйида ҳеч ким йўқлигида айвонидаги устунга қалин латта тортиб ўзини осган. Ўзини осишдан олдин чўмилиб чиққан, онасига "мени кечиринг", деган хат ҳам ёзиб қолдирган. Лекин, нимага бундай қилганини ҳеч ким билмайди, - деди марҳуманинг исми сир қолишини сўраган қариндоши.nnЎз жонига қасд қилган қиз ўқиган мактаб ўқитувчиси Озодлик билан суҳбатда қизда руҳий тушкунлик кузатмаганини айтиб¸ унинг аълочи ўқувчилардан бўлганини билдирди.nn- Фаол ўқувчилардан эди. Биз учун бу кутилмаган ҳол бўлди. Иқтисодий қийинчилик деса, оиласи ўзига тўқ, кимдир хафа қилди, деса хафа қилдириб қўядиган қиз эмас эди", - дейди Озодлик суҳбатлашган мактаб ўқитувчиси.nnЯқинларига кўра¸ жонига қасд қилган қиз оилада ягона фарзанд бўлган.nnОзодлик марҳуманинг оила аъзоларига боғланди, лекин улар фожиа тафсилотлари ҳақида суҳбатлашишни исташмади.nnҚувасой шаҳар ҳокимининг муовини, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Муборакхон Маткаримова ўқувчи қизнинг ўлими юзасидан хизмат текшируви олиб борилаётганини айтди.nn- Ҳозир буни назоратга олганмиз, қизни бунга нима етаклаганини аниқлаш учун хизмат текшируви кетаяпти, текширув натижалари маълум эмас, - деди Маткаримова.

    Category : Новости и политика

    #Қувасойда#16#яшар#ўқувчи#қиз#ўз#уйида#осилган#ҳолда#топилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up