Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Жорий ҳафта бошида гриппнинг барча турларига қарши кураша оладиган иммун ҳужайралари аниқлангани эълон қилинди. Ушбу кашфиёт касалликнинг барча турига қарши кураша оладиган универсал вакцина ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкин.nnЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳар йили юз минглаб одам грипп инфекциясидан ҳалок бўлади.nnГрипп вируслари тез-тез мутация бўлиб тургани учун вакциналарни мунтазам равишда янгилаб туриш керак.nnАвстралиялик олимлар синовлар давомида жаҳон аҳолисининг ярмида кузатиладиган “қотил” Т ҳужайралар барча кенг тарқалган грипп турларига қарши самарали курашгани аниқланганини маълум қилишди.nnЭндиликда ушбу ҳужайралар ёрдамида ҳар йили ўзгартириш шарт бўлмаган универсал вакцина тайёрлаш мумкин.nnТ ҳужайралар оқ қон ҳужайраларининг бир тури бўлиб, улар мунтазам равишда танадаги анормал жараёнларни ва инфекцияларни излайди. Улар инсон танаси турли бактерия ва вирусларга қарши курашишида муҳим роль ўйнайди.nnБу ҳужайраларнинг ўзгача жиҳати шундаки, улар инфекция тушган бошқа ҳужайраларини нишонга олиб, уларни ўлдира олади.