Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қирғизистон Қамбарота -1 ГЭСини ҳамкорликда қуриш масаласида Ўзбекистонга махсус делегация жўнатмоқчи.nnҚирғиз парламентида Қамбарота -1 ГЭСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда қуриш масаласи 20 февраль куни муҳокама қилинди. Ишлаб чиқариш, энергетика ва ер захирасидан фойдаланиш бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Айтмамат Қадирбаев бу масалада Тошкентга махсус делегация боришини маълум қилди:nn- Қамбарота -1 бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган. Яқин орада бу гуруҳнинг Ўзбекистонга бориши кутилмоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан олдин телефон орқали маслаҳатлашдик. Яқинда ишчи гуруҳи шу масала бўйича Тошкентга боради, - деди Қадирбаев.nnЎзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов Қамбарота - 1 ГЭСининг қурилишига қаршилик кўрсатиб келган эди. Каримов фикрича, мазкур ГЭСнинг қурилиши Ўзбекистонда улкан экологик фалокатга сабаб бўлиши мумкин.nnБироқ 2017 йил сентябрида Бишкекка давлат ташрифи билан келган кейинги президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мазкур ГЭСни ҳамкорликда қуришдан манфаатдор эканлигини билдирган.nn-Биз сув масаласида жиддий келишувларга эришдик. Биз ҳар томондан – молия, ресурс ва бошқа масалаларда тўла ёрдам кўрсатиб, Қамбарота ГЭСини бирга қурамиз. Негаки у бизга керак, - деган Мирзиёев.