Loading the player...

6-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчиси зарбасидан ҳалок бўлди

  • Жиззах вилоят, Зафаробод туманидаги 10- умумтаълим мактабнинг 6- синф ўқувчиси, 13 яшар Б. Б. 23 февраль куни ўқувчилар орасида чиққан муштлашув пайтида жароҳат олгани ортидан касалхонада ҳалок бўлди.nnМактаб директори ва туман ИИБ вакилининг Озодликка айтишича¸ ҳолат юзасидан Зафаробод туман прокуратураси жиноят иши очган.nnЗафарободда ўқувчи боланинг уриб ўлдирилиши Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни бошлаган бир пайтга тўғри келди.​nnЗафаробод туман ИИБ вакилининг 25 февраль куни Озодликка билдиришича, муштлашув иштирокчилари бўлган мактаб ўқувчилари билан ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси алоҳида шуғулланмоқда.nnЖиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг умумтаълим мактаблари билан ишловчи ходими Озодлик билан суҳбатда¸ воқеанинг баъзи тафсилотларни айтиб берди:nn- Шанба куни соат 12 лардан ўтиб, танаффус пайтида мактаб ҳовлисида ўқувчилар тортишиб қолган. Шу тортишув чоғида катта синф ўқувчисининг қўли бехосдан 6- синф ўқувчиси Б. Б.га тегиб кетган ва натижада Б. тан жароҳати олган. Зудлик билан у туман касалхонаси жонлантириш бўлимига олиб борилган. Ўша куни (23 февраль - таҳр.) оламдан ўтди. Ўқувчи мактабда ўлди дея олмаймиз¸ - деди мулозим.

    Category : Новости и политика

    #6#синф#ўқувчиси#юқори#зарбасидан#ҳалок#бўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up