Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкент вилоят, Бўстонлиқ туман Ички ишлар бўлими терговчилари 4 яшар қиз ва унинг 8 яшар акасини ота-онаси ва педагог иштирокисиз Ички ишлар бўлимига олиб бориб сўроқ қилган.nnБолаларнинг онаси Наргиза Қурбонованинг Озодликка айтишича, бу воқеа 2018 йилнинг 23 сентябрида бўлган ва натижада 8 яшар ўғли қаттиқ қўрқувдан руҳий жароҳат олиб, неврозга чалинган.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати 21 февраль куни Озодлик сўровига жавобан Суннат Қурбоновнинг (Болаларнинг отаси) аризаси юзасидан хозирда Тошкент вилоят Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.nnБош прокуратура матбуот хизмати, шунингдек, Қурбонованинг ўтган йил ноябрь ойидаги шикояти кўриб чиқилгани ва Бўстонлиқ туман Ички ишлар бўлимининг уч нафар терговчисига болалар билан Жиноят-процессуал кодексининг 121-моддасига зид равишда суҳбат ўтказгани учун “Танбеҳ” интизомий жазоси қўлланилганини билдирди. nnНаргиза Қурбонованинг Озодликка айтишича, 2018 йилнинг 23 сентябрида Бўстонлиқ туман ИИБнинг фуқаролик кийимидаги икки терговчиси уйига келган.nnТерговчилар тумандаги ҳусусий ширкатга қарашли олма боғида дарахтлар пайхон қилинаётгани ва мевалар сўроқсиз териб олинаётгани борасидаги шикоятлар бўйича келганини айтган.nn- Эрим ва мени ҳеч қандаи́ далил-исботсиз олма у́ғирлаганликда аи́блаб, ИИБ бўлимига олиб кетмоқчи бўлишди. Биз далил-исбот сўраганимизда улар исботсиз иш қилишини аи́тишди. Ва уйимнинг олдида ўйнаётган 8 ёшли ўғлим ва 4 ёшли қизимни мендан бесўроқ олиб кетиб, ҳеч қанақа педагогсиз, қўрқитиб сўроқ қилишган, "отангни қамайман, ўзингни қамайман", деб қўрқитишган, болам ҳаммасини ўша куни айтиб берди, - деди Қурбонова.