Loading the player...

“Иш ҳажми ўша-ўша, лекин маош ярмига камайди”

  • Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Қишлоқагрокимё” корхонасидан ОzodMikrofonга арз қилган ишчилардан бирининг айтишича, улар оладиган маош сўнгги бир йилда қарийб икки баробарга камайиб кетган.nn“Ҳар куни базага вагонларда келган селитра, карбамид каби ҳар бири 50 кило келадиган минерал ўғит қопларини елкада ташиб туширамиз. 11 киши ишлаймиз. Ишимиз жуда оғир, соғлиққа зарарли эканлигини ҳам биламиз. Лекин оилани боқиш керак, бошқа иложимиз йўқ. Агар 2016-2017 йилларда маошимиз ўртача 1,5 миллион бўлган бўлса, ўтган йилнинг июнь ойидан қарийб тенг ярмига расценкани қисқартириб ташлашди. Декабрь ойида 360 минг сўм ойлик чиқди. Январь ойида эса 800 минг сўм. Коммунал тўловларни тўлашга ҳам қийналиб қолдик”, дейди ишчилардан бири".

    Category : Новости и политика

    #“Иш#ҳажми#ўша#ўша#лекин#маош#ярмига#камайди”

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up