Loading the player...

Чинозлик фермер: Ҳоким ва муовини мени ҳамманинг олдида дўппослади

  • Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги “Қўнғирот Эрдавлат Файз” фермер хўжалиги раҳбари Абдуваққос Алиқулов 23 феврал куни Озодлик билан суҳбатда туман ҳокими ва муовини уни калтаклагани ҳақида шикоят қилди.nnФермернинг иддаосича, туман ҳокими Акмалхон Мадиев ва унинг муовини Равшан Норбўтаев ерларни кластерга топишириш масаласи кўрилган мажлисга кеч қолиб келгани учун ҳаммани олдида ҳақоратлаб уришган.nnФермернинг калтакланганини мажлисда қатнашган унинг ҳамкасблари Озодликка тасдиқлашди. Лекин, ҳоким ва унинг муовинидан бу ҳақда изоҳ олиб бўлмади.nn“Қўнғирот Эрдавлат Файз” фермер хўжалиги раҳбари Абдуваққос Алиқуловнинг Озодликка айтишича, ерларни кластерга топшириш масаласига бағишланган мажлисга беш минут кеч қолиб боргани учун ҳоким муовини уни ҳаммани олдида ҳақорат қилган, унга гап қайтарганидан кейин эса ҳоким билан биргалашиб калтаклашган.nn- Замҳоким Равшан Норбўтаев мажлисда менга керакмас гапларни гапириб ташлади-да. "Оғзингга қараб гапир", дегандим, ҳоким ҳам эшитди гапимни, кейин иккаласи тангиллатиб ташлашди мени. Жамоат жойида кўпчиликни олдида мени шарманда қилишди. Кўкракларимга уриб ташлашди, - деди фермер Абдуваққос Алиқулов.nnЛекин, Алиқулов калтаклангани ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилмаганини айтди.

    Category : Новости и политика

    #Чинозлик#фермер:#Ҳоким#ва#муовини#мени#ҳамманинг#олдида#дўппослади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up