Loading the player...

Сурия тинчидими? – одамлар, ҳатто туристлар қайтишни бошлади

  • Қарийб ўн йиллик Сурия уруши тугадими?nnЧегараларда Сурияга қайтиш истагидаги одамларнинг узундан-узоқ навбатлари пайдо бўлган. nnХабарларга кўра, уларнинг орасида бугун ҳатто хорижлик туристлар ҳам бор. nnСўнгги пайтларда бу каби кўриниш одатий тус олган. nnҲозирга келиб, Россия ва Эрон томонидан дастакланган Сурия ҳукумат кучлари жанг жабҳасида жиддий илгарилади.nnМамлакатнинг аксарият ҳудудида яна президент Башар ал-Ассад назорати ўрнатилди. nnБу эса, биргина Сурия ва Иордания ўртасидаги Жабр чегара назорат нуқтасидаги вазият. nnБу ердан ҳар куни минглаб одамлар Сурия томонига ўтишмоқда, она Ватанлари, ўз уйларига қайтишмоқда. nnАйнан шафқатсиз урушлар сабаб, уч йилдирки ёпиқ қолаётган мазкур чегара назорат нуқтаси яқинда – ўтган йил октябр ойида қайта очилган. nnХабарларга кўра, бор-йўғи бир неча ойнинг ўзида Сурияга бориш, дам олиш илинжида бўлган хорижлик туристлар ҳам кўзга ташланиб қолган.nnАйрим маҳаллий тадбиркорлар эса, ҳатто, чегараоша савдо-сотиқни қайта тиклаш ҳаракатига тушишган.nnСурия уруши юз минглаб инсонларнинг умрларига зомин бўлган, уларнинг орасида аёллар ва болаларнинг сонлари ҳам озмунча эмаслиги айтилади. nnШундай экан, Сурия атрофидаги ва ўзидаги сўнгги ўзгаришлар нималарга далолат қилади?nnВидеолавҳамиз шу ҳақда. nnКўринг, маъқул, деб топсангиз, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnСиз ҳам Суриядаги вазият тинчиб қолди, деган умиддамисиз?..nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Сурия#тинчидими?##одамлар#ҳатто#туристлар#қайтишни#бошлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up