Loading the player...

Абитуриентлар бир вақтда уч олийгоҳни танлаши мумкин

  • 2019/2020 ўқув йилида абитуриентлар бир вақтнинг ўзида имтиҳон топшириш учун 3 та олийгоҳнги танлаши мумкин. Яна тўпланган баллар ёзилган сертификат билан 3 йил давомида тест топширмасдан конкурсда иштирок этиши мумкин. nnБу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилган. nn"Абитуреиантлар бу йилдан бошлаб, бир вақтнинг ўзида учта таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлади. Бу йўналишларга қўйиладиган талаб, ўша фанлар мажмуасидаги фанлар бир хил бўлиши ва кетма-кетлиги ҳам бир хил бўлиши талаб этилади", дейди у. nnДТМ директорининг айтишича, абитуриентларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат тақдим этилиши, сертификатдан уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиш мумкин.nn"Ўзбекистонда 2020/21 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар 5та фан бўйича имтиҳон топшириши режалаштирилмоқда. Абитуриентлар тест фанлари мажмуасини икки бўлимга ажратиб, яъни 3та мажбурий ва 2та ихтиёрий фандан имтиҳон топшириши назарда тутилмоқда. 2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойида фанлар мажмуи маълум қилинади" - деди Давлат тест маркази директори Мажид Каримов. nnАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарида ёзилишича, янги қарор лойиҳасида ўтган йил ва ундан олдинги даврда ўқишни тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўловни амалга ошириш тартиби таклиф этилган.nnАбитуриентлардан йиғиладиган пулнинг 80 фоизи кузатув камералари ва коммуникация технологиялари сотиб олишга сарфланади. nn"Абитуриентлардан тушган маблағларнинг 80 фоизи имтиҳонга ахборот коммуникация технологиялари воситалари, шахсни аниқлаш ва кузатиш камералари сотиб олишга сарфланади. Агар тест синови ўтказилаётган ҳар битта аудитория онлайн трансляция қилинадиган бўлса, бу катта харажат дегани. Бизда ўтган йили 1000 та гуруҳ шакллантирилган эди. 1000 та гуруҳ бу - 1000 та кузатув камераси дегани. Мақсад тест синовлари адолатли, шаффоф, холис ва очиқ тартибда ўтказилишини таъминлашдан иборат", деган у.nnҚолган маблағлар биноларнинг ижара тўловига, катта қувватли кондиционерлар, ота-оналар учун мониторлар билан жиҳозлашга ҳамда абитуриентларни ичимлик суви ва ручка билан таъминлашга йўналтирилиши айтилди.

    Category : Новости и политика

    #Абитуриентлар#бир#вақтда#уч#олийгоҳни#танлаши#мумкин

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up