Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг бугун ҳаёт бўлган юз мингдан ортиқ авлодлари ўз она тилларини йўқотиб боришаётганидан афсус ва хавотирда...nnБи-би-си Ўзбек Хизмати яқинда темурийзода - жаҳондаги энг буюк ва қудратли салтанаталардан бири асосчисининг 10-авлоди вакили билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.nnҲатто ўзи ҳам ўзбек тилида бироз қийналиброқ сўзлашувчи Абдулраҳим Солиҳийнинг айтишича, айниқса, фарзандлари ва набираларининг тақдиридан жиддий хавотирдалар.nnСуҳбатдошимизга кўра, ўз пайтида Темурийлар сулоласи ва салтанатининг пойтахтларидан бири бўлган Ҳирот вилоятида соҳибқирон аждодларининг сони бугун 100 минг кишидан ортади. nnБундан ташқари, улар бутун Афғонистон бўйлаб сочилиб кетишган, аммо аниқ сонларига оид аниқ маълумотлар имконли эмас, дейди у. nnДавомий қуролли низолар сабаб, Афғонистон аҳолиси бир неча ўн йиллардан буён расман рўйхатга олинмагани ҳам бор гап. nnАбдулраҳим Солиҳийнинг айтишича, темурийзодалар ўз насл-насаблари ва она тилларини сақлаб қолиш учун ҳукумат ва мамлакат даражасида эътибор зарур.nn"Насаблари - темурийзода эканликлари шахсларини тасдиқловчи ҳужжатларда ёзилиши ва ўз тилларида кўпроқ дарслик, ўқув қўлланмалари яратилиши шарт". nnСуҳбатдошимизга кўра, "бу иш бугун ўзлари - темурийзодалар ёлғиз ўзларининг қўлларидан келмайди".nnВидеолавҳамизни кўринг, маъқул деб топсангиз улашинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek