Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Навоий шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиларининг оммавий калтаклангани борасидаги Озодлик мақоласидан сўнг ушбу мактабнинг уч ходими ишдан олинди. Маданият вазирлиги расмийсига кўра, ўз тасарруфидаги мактабда содир бўлган ушбу воқеа бўйича прокуратура ҳам суриштирув бошлаган.nОзодлик орқали 18 февраль куни эълон қилинган “Маданият вазирлиги мактаб ўқувчилари оммавий калтакланганини ўрганмоқда” сарлавҳали мақоладан сўнг Навоий ихтисослаштирилган маданият мактабининг уч ходими ишдан олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мавлуда Асқархўжаева Озодликка маълум қилди.nn“Ўқувчиларнинг калтакланиш воқеаси бўйича Маданият вазирлиги ўз суриштирувини олиб бораяпти. Бу воқеа вазирликдан умуман яширилган. Ҳозирда иш прокуратурага берилди”, деди Асқархўжаева.nnМаданият мактаби ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, яна икки кишига ҳайфсан ҳам берилган.nn“Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳасанова Гулшан, ётоқхона коменданти Жабборов Файзулла ва ётоқхона тарбиячиси Сулаймон Қўчқоров 19 февраль куни ишдан ҳайдалди. Ёшлар етакчиси Ашуров Фарҳод ва руҳшунос Ҳақбердиева Шарофатга хайфсан берилди. Староста йигит билан Ички ишлар ходимлари суҳбат ўтказиб, ундан тушунтириш хати олишди”, деди исмини очиқламаётганимиз мактаб ходими.