Loading the player...

Озодлик журналисти: "Ўзбекистон олий суди мендан ўч олиш учун уйларимизни тортиб олди"- BBC Uzbek

  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Озодлик радиоси журналисти Шуҳрат Бобожонов ва унинг икки укаси - Қудрат ва Ғайрат Бобожоновларга тегишли уйни мусодара қилиниши борасидаги қуйи суд инстанцияси қарорини ўз кучида қолдирди.nnШуҳрат Бобожоновнинг Би-би-сига айтишича, Ўзбекистон ҳукумати ундан мустақил журналистик фаолияти учун унинг кўчмас мулкини тортиб олиш билан ўч олмоқда.nnУч ака-ука мулкининг бозордаги бугунги қиймати 180 минг долларга тенг. nnЎтган йил февралида Урганч туман суди Фуқаролик кодексининг 191 моддасига биноан, Шуҳрат Бобожоновнинг Урганчдаги уйида ҳеч ким яшамаётганини даъво қилиб уйни давлат тасарруфига мусодара қилиш қарорини чиқарганди. Судга Бобожоновлардан ҳеч ким чақирилмаган.nnБу қарор ҳақида Бобожоновлар оиласи август ойида билиб қолганлар.nnСуд, шунингдек, уй давлат кадастрида қайд қилинмаганини айтган.nnЛекин, Бобожоновнинг Урганч туманида яшовчи укаси Ғайратнинг Би-би-сига айтишича, уй бўш эмас ва барча ҳужжатлар жойида. Би-би-си бу ҳужжатлар билан мустақил равишда танишиб чиқди.nnШуҳрат Бобожонов айни уй қурилган ер унга Урганчда ўқитувчи бўлиб ишлаган даврида давлат томонидан берилганини тасдиқловчи ҳужжатга эга.nnУнга кўра, бу уйни қуриши ортидан маҳаллий ҳокимият уйни рўйхатдан ўтказишдан мунтазам равишда бош тортиб келишган.

    Category : Новости и политика

    #Озодлик#журналисти:#"Ўзбекистон#олий#суди#мендан#ўч#олиш#учун#уйларимизни#тортиб#олди"#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up