Loading the player...

Форишда мактаб ўқувчиси осилган ҳолда топилди

  • Жиззах вилояти Фориш туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 10 синф ўқувчиси 12 февраль куни ўзи уйининг болохонасида осилган ҳолда топилди.nnВоқеа гувоҳларининг айтишларича, бола ўзини осганидан икки кун ўтиб, унинг жасади уйининг болоханасида ошкор қилинган.nnТуман прокуратураси бу воқеа юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракати олиб бормоқда.nnТуман хотин-қизлар қўмитаси раиси, мактабларда малакали психологлар етишмаслигини айтди.nnБу ҳолат Фориш туманида сўнгги икки ойда мактаб ёшидаги болаларнинг учинчи бор ўз жонига қасд қилишидир.nnФориш туманининг Оқтепа маҳалласида яшаган 16 яшар мактаб ўқувчисининг ўз жонига қасд қилгани ҳақида Озодликка шу маҳалла яшовчилардан бири хабар қилди:nn“Марҳум оиланинг яккаю-ёлғиз ўғил фарзанди эди. Ўлимидан бир кун олдин мактабдан қайтган, уйларида овқатланган кейин соат кечки олтиларда ҳовлисидаги бошқа уйга чиқиб кетган. Уйидагилари ўша ерда ётади деб, қидиришмаган. Лекин эрталаб кириб қарашса, уйда йўқ экан. Кейин қидир-қидир бошланган. Икки кундан сўнг томга чиқиб кўришса ўша ерда осилган ҳолда турган экан”, дейди оқтепаликлардан бири.

    Category : Новости и политика

    #Форишда#мактаб#ўқувчиси#осилган#ҳолда#топилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up