Loading the player...

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» советча бошқарув ортидан қарзга ботган

  • Жаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда миллий авиаширкат, аэропорт ва авиадиспетчерлик хизмати бир ташкилотга бирлаштирилгани ҳаво транспортининг ривожланишига тўсқинлик қилгани тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди.nn«Ўзбекистонда бозорларни ташкил этиш. Барқарорликдан рақобатбардошликка қадар» деб номланган ҳисоботда таъкидланишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» эски советча бошқарув услубидан воз кечмагани мана шундай вазият юзага келишига омил бўлган.nnПрезидент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 27 ноябрида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.nnФармонга мувофиқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаширкати қайта ташкил этилиб, унинг негизида Uzbekistan Airways ва аэропортлар устидан бошқарув ўрнатувчи Uzbekistan Airports компаниялари тузилди. Янги ташкил этилган Транспорт вазирлиги ҳузурида Фуқаро авиацияси агентлиги ташкил этилди.nnҲисобот муаллифлари кўрилган чораларга қарамай, Ўзбекистонда ҳаво транспорти билан шуғулланган давлат корхонасининг қарзи жиддий муаммога айланиб бораётганини қайд этишган.nn«Инвестиция ва имтиёзлардан тўғри фойдаланса, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳам ривожланиб боради, аммо бу рақобат муҳитида юз беради. Масалан, Emirates Airlines ё Singapoore Airlines ҳам давлат корхонаси ҳисобланади. Яқин кунларда МАК катта давлат қарзи билан боғлиқ муаммога дуч келиши мумкин. Янги самолётларни сотиб олиш, аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш каби масалалар туфайли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» катта қарзга ботган ва бу дарҳол ҳал этилиши керак», — дейилади ҳисоботда.

    Category : Новости и политика

    #«Ўзбекистон#ҳаво#йўллари»#советча#бошқарув#ортидан#қарзга#ботган

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up