Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳасида олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ҳақ олиш таклиф этилмоқда.nnЎзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида 15 февраль куни муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида тест синови топшириш учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорда йиғим олиш назарда тутилган. Бугунги кунда энг кам иш ҳақининг бир баробари 202 730 сўмга тенгдир.nnҚарор лойиҳасида тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари бу йиғимдан озод қилиниши айтилади.nnДавлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида таъкидланишича: “Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул асосда ўтказилади”. Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2 мартга қадар давом этади.nnҚарор лойиҳасида, шунингдек, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб амалдаги тартибни ўзгартирган ҳолда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш ҳам таклиф қилинмоқда.