Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
На бошпанамиз бор, на кигиз, на кўрпа-тўшак...nУч-тўрт бола совуқдан ўлди, яна тўрт-бештаси касалхонада...nЁрдам бериш учун на пулимиз, сотиб, амаллайлик, десак, на бирор будимиз бор...nОмонуллоҳ ака Ҳирот шарқидаги қочқинлар жамлоғидан бошпана топган ўн минглаб қочқинлардан бири. nУ киши асли Афғонистоннинг Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Фарёб вилоятидан.nАммо тинимсиз жанглар ва устма-уст қурғоқчиликлар сабаб, турар-жойини ташлаб, дарбадарликка юз тутишга мажбур бўлган.nҚарийб тўрт йилдирки, Омонуллоҳ ака оиласи билан бу ердаги қочқинлар жамлоғида ана шундай шароитда яшаб келади. nЎтган ҳафта Ҳиротда кузатилган тинимсиз ёғингарчиликлар жамлоқдаги ўн минглаб қочқинларнинг ҳаётини янада қийинлаштирган. nҚўлбола чодирлардан сув ўтиб, одамлар маҳаллий масжидларга бориб, тунни ўтказишга мажбур бўлишган. nҲиротдаги мухбиримиз Ҳумоюн Хадиднинг хабар беришича, бу ерда на мактаб, на касалхона бор. nИшлаб, уч-тўрт танга пул топай дейишса, на иш, ҳатто, мардикорчилик ҳам имконсиз, дейди мухбиримиз.nМаълум бўлишича, жамлоқдаги шунча одамнинг куни айрим халқаро ёрдам ташкилотлари, саҳоватпешалар ва давлатнинг онда-сондалик кўмакларига қараб қолган. nАйрим ҳисоб-китобларга кўра, биргина Ҳирот вилоятининг ўзида ички қочқинларнинг сони ўтган икки-уч йилнинг ўзида қарийб 400 мингга етай, деб қолган. nСуҳбатдошларимиз эса, биз билан суҳбатда, “Давлат додимизга қулоқ тутсин”, дея нолишади.nАфғонистонлик масъулларга кўра, бунча сондаги одамга ёрдам беришнинг ўзи имконсиз. nВидеолавҳамизни кўринг, маъул, деб топсангиз улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nСизнингча, нима қилмоқ керак?nBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: t.me/bbcuzbek