Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Президент Шавкат Мирзиëев 10 январь кунги селектор йиғинида ички ишлар тизими раҳбарларига мамлакатдаги жиноятларни очиш даражасини ошириш¸ жиноятчиликни жиловлаш ва жиноят сонини камайтириш ҳақида буйруқ берди. Бунинг ортидан Андижон вилоят ички ишлар тизимида масъул лавозимда ишловчи мулозимлар иддаосича¸ жиноятлар¸ хусусан¸ майда жиноятларни рўйхатга олиш ниҳоятда қийинлашган.nnОзодлик билан шахси сир қолишини сўраб гаплашган вилоят ИИБнинг бир-биридан мустақил жорий мулозимлари¸ вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Собиров “содир этилган ҳар бир жиноятни фақат ўз розилиги билангина рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий қилган”ини иддао қилди.nnИИБ мулозимлари¸ Собиров бу ишни президентга 2019 йилнинг биринчи чорагида жиноятчилик камайди деб ҳисобот бериш мақсадида қилаëтганини таъкидлади.nnОзодлик бу иддаоларга ИИВ матбуот хизмати ва Андижон вилоят бошқармасидан муносабат ола олмади.nnПрезидентга мактубnnАндижон вилоят ички ишлар тизимида ишловчи мулозимлардан бири¸ шахсини очиқламасдан президент Шавкат Мирзиëевга ëзган мактуби нусхасини Озодликка юборди.