Loading the player...

Самарқанд тарихий марказида кўп қаватли уй қурган Умар Ражабов ва унинг ўғли қамоққа олинди

  • "Умар" ва "Афросиёб Хосият Бегим макони" ширкатлари раҳбари 56 яшар Умар Ражабов жорий йилнинг 11 февралида Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Бу ҳақда Озодликка тадбиркорнинг ўғли Ойбек Ражабов маълум қилди. Унинг айтишича, отаси Умар Ражабов билан бирга укаси Русланбек Ражабов ҳамда ширкат таркибидаги иккита қурилиш фирмасининг раҳбарлари Шавкат Облоқулов ва Файзулло Файзиев ҳам ҳибсга олинган.nnОзодлик 14 февраль куни суҳбатлашган Самарқанд шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бўлими мулозимига кўра¸ "ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган ҳудуд таркибидаги Мироншоҳ кўчасида 7 қаватли уйни ҳиссадорлар пули эвазига қурган Умар Ражабов ва яна 3 тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган».nn"Жиноят ишини Самарқанд вилоят прокуратураси уй учун пул тўлаган ва уй бузилганидан кейин пулини қайтариб ола олмаган пайшиклар (ҳиссадор-таҳр) шикояти асосида очди. Ҳозирча Умар Ражабовни ҳеч ким жиноятчи дея олмайди. Унга нисбатан гумондор сифатида дастлабки суд қарори билан қамоқ эҳтиëт чораси белгиланди. Унинг кейинги тақдирини ҳам суд ҳал қилади"¸ деди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бўлимининг исми эфирда айтилишини истамаган муозими.

    Category : Новости и политика

    #Самарқанд#тарихий#марказида#кўп#қаватли#уй#қурган#Умар#Ражабов#ва#унинг#ўғли#қамоққа#олинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up