Loading the player...

Манбалар ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев 11 февралда ушланганини хабар қилди

  • ДХХ собиқ раҳбари 53 яшар Ихтиëр Абдуллаевга нисбатан 11 февралда "қамоқ" вақтинча эҳтиëт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.nnБу ҳақда Озодликка ДХХ собиқ раҳбари қўл остида ишлаган мулозим билдирди. Унинг яна иддао қилишича, Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан қўлланилган "қамоқ" эҳтиëт чораси бир ойдир.nnИхтиёр Абдуллаевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни қайси суд қачон чиқарганини мулозим очиқламади.nnДХХнинг жорий раҳбарияти таркибида ишлаётган ва собиқ раиснинг қўл остида ишлаган манбаларга кўра, Ихтиëр Абдуллаев ДХХ ертўласида жойлашган тергов изоляторида сақланмоқда.nnБундан олдинги хабарлари кейинчалик тасдиқланган бир неча манбанинг Ихтиёр Абдуллаевга оид ушбу сўнгги маълумотларининг расмий тасдиғи ëки инкори ҳозирча Озодликда йўқ.nnДХХ раиси сифатида бир йил ишлаган Ихтиёр Абдуллаев 8 февраль куни саломатлиги боис эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани хабар қилинган.nnОзодлик 11 февраль куни Ўзбекистон ҳукуматидаги манбаларига таяниб, Ихтиëр Абдуллаев жиноят иши фигуранти бўлгани ҳақида ëзган эди.

    Category : Новости и политика

    #Манбалар#ДХХ#собиқ#раиси#Ихтиëр#Абдуллаев#11#февралда#ушланганини#хабар#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up