Loading the player...

Собиқ ҳоким Жўраев иши: Судланувчилар ИИВ ертўласида, суд ёпиқ ўтмоқда

  • 11 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Самарқанд вилоят собиқ ҳокими Туроб Жўраев ва унинг шериклари иши бўйича ёпиқ ўтаётган маҳкаманинг навбатдаги мажлиси бўлди.nСудланувчилар яқинларига кўра, беш судланувчидан иккиси ҳибсдан чиқарилган, қолган уч киши Ички ишлар вазирлиги ертўласида сақланмоқда.nЁпиқ судnnОзодликка боғланган судланувчиларнинг яқинларига кўра, Туроб Жўраев иши бўйича маҳкама январь ойида бошланган, шу пайтгача 6 та суд мажлиси ўтган. Жиноят ишида давлат сирларига оид қисмлар мавжудлиги боис иш судда ёпиқ тартибда кўриб чиқилмоқда.nn"Суд умуман ёпиқ ўтаяпти. Адвокатлардан ташқари ҳеч ким, судга кира олмайди. Адвокатларга қўл қўйдириб олган, кетаётган суднинг тафсилотлари ҳақида информация бера олмайди. Умуман информация йўқ", деди судланувчилардан бирининг яқини хавфсизлигини ўйлаб, исмини очиқламаслик шарти билан.nnЖўраев ва унинг тўрт шеригиnnТуроб Жўраев ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг яна 4 мулозими 2018 йилнинг 10 июль куни ҳибсга олинган эди.nnБош прокуратура жиноят ишларини тергов қилиш бошқармаси Туроб Жўраев ва унинг жиноий шерикларига оид ишни 27 ноябрда судга оширган.nnСудланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (Мол-мулкни талон тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-модда (Пора олиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) каби моддалари бўйича айбланмоқда.

    Category : Новости и политика

    #Собиқ#ҳоким#Жўраев#иши:#Судланувчилар#ИИВ#ертўласида#суд#ёпиқ#ўтмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up