Loading the player...

Босимлардан сўнг ZO'R TV “Ҳовли” сериали намойишини 22.30 га кўчирди

  • 11 февраль куни Ўзбекистондаги ZO’R TV канали Туркияда суратга олинган “Ҳовли” сериали намойишини 22.30 га кўчирди. Сериалнинг ижтимоий тармоқларда исломий ахлоқ нормаларига зид, дея танқид қилиниши ортидан телеканал шундай қарорга келганини Озодликка ZO’R TV вакили билдирди.nnZO’R TV канали вакили Озодлик билан суҳбатда тармоқлардаги эътирозлар сабаб сериал намойишини 19.30дан 22.30га кўчиришга мажбур бўлинганини айтди.nn- Тепадан буйруқ келди, кўчирдик. Ёш болалар кўрмасин деб, 22.30 га кўчирдик. Эрталаб 9.00да такрор намойиши бўляпти. “Ҳовли” сериали ўрнида 19:30 дан 20:30 гача “Абдулҳамид”, 20:30 дан 21:30 гача “Эртуғрул” қўйилади, - деди ZO’R TV канали вакили.nnТелеканал вакили “тепа” деганда кимни ёки қайси ташкилотни назарда тутганини очиқламади.nnБундан олдин азон.уз ва бошқа исломий сайтларда “ZO”R- TV” каналида намойиш қилинаëтган "Ҳовли" турк сериалининг соф исломий ахлоқ нормалари ва ўзбек миллий зеҳниятига зид экани иддао этилган бир нечта мақола эълон қилинган эди.nnТанқидчиларга кўра, қамоқдаги аёлларнинг яшаш тарзи ва қисматини очиб берган ушбу сериал, ундаги жиноятчи аёллар образлари ёш ўзбекларнинг миллий зеҳнияти ва маънавиятига зарар беряпти.nn"Сериал ўз ичига олган сюжетлардаги қаҳрамонлар бизнинг жамият учун фақат ва фақат салбий таъсир ўтказади. Айни дамда бу каби замонавий сериаллар шарқона миллийликни тиклашга уринаётган миллатимиз учун акс таъсир кўрсатади. Ўз қизига Ишани дея исм қўйган ватандошимиз ўша савияси паст сериалдан таъсирланмаган дея ким айта олади?", - деб ёзилган азон.уз сайтида босилган мақолада.

    Category : Новости и политика

    #Босимлардан#сўнг#zo&039;r#tv#“Ҳовли”#сериали#намойишини#2230#га#кўчирди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up