Loading the player...

Хитойлик қозоқ Мирзиёевдан бошпана сўради

  • АҚШ элчихонаси бу масалада БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ва “қатор давлатларнинг ҳукуматлари” билан тиғиз ишлаётганини ҳам маълум қилди.nn“Биз учинчи давлатларни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ва БМТнинг бошқа тузилмаларига, нодавлат ташкилотларига ҳимоя қилиш ҳамда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларни баҳолаш мақсадида бошпана излаётган шахслар билан учрашиш учун шароит яратиб беришга қатъий чақирамиз", дейилади элчихона тарқатган баёнотда.nnХитой паспортида исми Ксяйман Халимубиеке тарзида ёзилган, асли исми Ғалимжан Шағиман бўлган Шинжон-Уйғур мухториятида яшовчи этник қозоқ Тошкент халқаро аэропортининг транзит зонасида туриб, 8 февралда президент Мирзиёевга бошпана сўраб мурожаат қилган эди.nn-Ассалому алайкум Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти жаноб Шавкат Мирзиёев. Мен туркий тилли мусулмонман. Ҳаммамиз бир халқмиз, мусулмонмиз. Менга ёрдам беринг. Мени асло Хитойнинг қўлига топширманг. Мен сизга, сизнинг гапларингизга ишонаман,-деган эди Ғалимжан Шағиман ўз видеомурожаатида.

    Category : Новости и политика

    #Хитойлик#қозоқ#Мирзиёевдан#бошпана#сўради

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up