Loading the player...

Очарчилик ёқасида. Афғонистон аҳолиси Душанбедан Панж дарёси устидаги кўприкни очишни сўрамоқда

  • Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасига яқин ҳудудларда яшайдиган аҳолиси Душанбе ҳукуматидан Панж дарёси устига қурилган кўприкни очишини сўрамоқда.nnАфғонлар очарчилик ёқасига келиб қолди –1 январдан бери Хатлон вилоятининг Шамсиддин Шохин тумани билан Афғонистоннинг шимолий Хохон музофотини боғловчи кўприк «хавфсизлик нуқтаи назари»дан ёпилган эди.nnТожикистон-Афғонистон чегарасида Афғонистоннинг Хохон, Куфоб ва Шикай туманлари аҳолисига мўлжаллаган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 20 га яқин юк машинаси туриб қолди. Бу туманларда 299 мингга яқин киши истиқомат қилади, уларнинг озиқ-овқат захиралари тугаб қолган. Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари ярим йилдан бери амалда ташқи дунёдан узилиб қолган – тоғ йўллари кучли қорбўронлар туфайли куз ойларида ёпилади.nnАфғонистонлик тадбиркор Нурали Сайиднинг 11 февраль куни айтишича, унга тегишли тўртта юк машинасида ўн тонна озиқ-овқат маҳсулоти, жумладан сабзавот ва мевалар бор.nn«Юк машиналари ўтган ойдан бери чегарада турибди. Менимча, маҳсулотларнинг айримлари истеъмол учун яроқсиз ҳолга келиб қолган», - деди тадбиркор.nnНурали Сайиднинг сўзларига қараганда, кунлар совиб кетиши билан Афғонистон марказидан шимолий ҳудудларга элтувчи йўллар беркитилади, шу сабабли ҳайдовчилар маҳсулот ва товарларни етказишда Тожикистон ҳудудларидан фойдаланади.

    Category : Новости и политика

    #Очарчилик#ёқасида#Афғонистон#аҳолиси#Душанбедан#Панж#дарёси#устидаги#кўприкни#очишни#сўрамоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up