Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қаҳрамонимиз Муҳаммад Шариф ҳали 40 га ҳам кирмаган, ҳозир мардикор, олти фарзанднинг отаси. Ортда қолган оиласини боқиш учун бугун ҳар қандай қора юмушни ҳам қилишга рози.nn"Аммо қани ўша иш, ҳатто мардикор учун иш йўқ", - дейди у Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.nnУ асли Афғонистоннинг Марказий Осиёга яқин шимолий Сарипул вилоятидан. nnАммо иш ва тўрт танга пул илинжида мардикорчиликка юз тутган.nnСарипулни ташлаб, иш кўпдир, деган умидда олти юз чақирим узоқликдаги пойтахт Кобулга келган. nnҚарийб уч йилдирки, мардикорчиликда банд, аммо кутган умидлари ўзини оқламаган.nn“Баъзида эртадан кечгача харидор кутса-да, биров иш бор, деб келмайди”.nnОртда қолган оиласи уёқда турсин, ўз қорнини тўйғазишга ҳам қийналади. nn“Тасаввур қилинг, ойида бор-йўғи икки кун ишлабман”, дейди ҳатто бу каби аҳволидан ўзи ҳам ҳайратларини яшира олмай.nИшсизлик хавфсизлик ва коррупция қаторида ҳали-ҳануз Афғонистон қаршисида турган учта энг асосий ва долзарб муаммодан биттаси бўлади.n nКобулдан мухбиримиз Шафийбек Ўғлининг хабар беришича, бу муаммо йил сайин янада кучайиб бормоқда.nnИшсизлар сафи жадаллик билан кенгайиб, уларнинг қаторига бугун ўқимишли қатлам ҳам қўшилмоқда.nnХудди шу манзарада пойтахт Кобулдаги мардикор бозорларининг сони ҳам жадаллик билан ортиб бормоқда. nnБугун Кобулнинг деярли ҳар бир чорраҳасида кўзга ташланувчи бу бозордагилар сафини ҳар йили бутун Афғонистондан келаётган минглаб янги мардикорлар янада тўлдирмоқда, дейди мухбиримиз Шафийбек Ўғли.nnВидеолавҳамизни кўринг, маъқул, деб топсангиз улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnШу ўринда бугун Ўзбекистонда иш топиш имкониятларини қандай, деб баҳолайсиз?..nnФикрларингиз учун олдиндан раҳмат.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek