Loading the player...

Самарқандда 7 ёшли қизча боғчадаги арғимчоқдан йиқилиб ўлди

  • Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут тумани прокуратураси етти ёшли қизчанинг боғча ҳудудида арғимчоқдан йиқилиб ўлгани юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳодиса ўтган ой ўрталарида Ургут туманидаги 29-сонли боғчанинг болалар ўйнайдиган майдончасида рўй берган.nnОзодликка маълум бўлишича, 7 ёшли Р.О. (қизчанинг исми маълум сабабларга кўра ошкор қилинмаётир - таҳр.) арғимчоқдан йиқилиб, жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.nnМарҳуманинг яқинларига кўра, бир неча кун ўтиб қизалоқ касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.nnИсмини айтишни истамаган қариндошларидан бири, Озодлик билан суҳбатда, қизалоқ арғимчоқдан йиқилгач, 30 дақиқа давомида ерда ётгани, унга биринчи ёрдам кўрсатилмаганини даъво қилди:nn- Фожиа содир бўлган кун болалар боғчасида тиббиёт ходими ҳам бўлмаган. Бола ярим соат ерда ётган, ҳеч ким эътибор бермаган.nnУргут туманининг Мактабгача таълим бўлими мулозими Озодлик билан суҳбатда ҳодиса ортидан боғча раҳбари ва бир неча тарбиячи ишдан олинганини айтди.nnАммо, мулозим бу қизчанинг боғча тарбияланувчилари рўйхатида бўлмагани аниқлангани, айни пайтда, унинг боғча ҳудудида нима қилиб юргани ўрганилаётганини таъкидлади.nn- Бизга маълум бўлишича, бу қиз боғча тарбияланувчилари рўйхатида бўлмаган. У ўша куни боғча ҳудудига тасодифан кириб қолган. Қандай йиқилган, буни прокуратура ўрганяпти. Лекин, шу воқеадан сўнг боғчада назоратни кучайтирдик, директор ва бир қанча ходимни ишдан олдик. Болалар ўйнайдиган жойни текширдик, арғимчоқ ва бошқа жиҳозлар хавфсизлик қоидалари асосида ўрнатилганини кўрдик, - деди Ургут туманининг Мактабгача таълим бўлимининг ўз исмини айтишни истамаган мулозими.

    Category : Новости и политика

    #Самарқандда#7#ёшли#қизча#боғчадаги#арғимчоқдан#йиқилиб#ўлди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up