Loading the player...

Иш ҳақини мажбурий хайрияга ўтказмаган ўқитувчиларга ойлик берилмаëтир

  • Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатдаги барча ташкилот ва идоралар ишчи-хизматчиларининг 26 январь кунги бир кунлик иш ҳақини Оролбўйидаги экологик ҳолатни яхшилаш учун хайрия қилдириш ҳақидаги фармойиши ижросига нисбатан эътирозлар айрим жойларда очиқ тус олмоқда.nnОзодликка мурожаат қилган жалақудуқлик мактаб ўқитувчисига кўра¸ ўзи ва айрим ҳамкасбларининг “ўз ташаббусига кўра ихтиëрий тарзда” бир кунлик иш ҳақини ўтказиш талабига бўйсунмагани ортидан¸ улар ишлаëтган мактаб ўқитувчиларининг ойлигини бериш тўхтатилган.nnОзодлик боғланган Халқ таълими вазирлиги расмийси ўқитувчини Вазирлар Маҳкамаси қарорида ихтиëрий деб айтилган бундай хайрияга пул беришга мажбурлашнинг ҳам бу фармойиш¸ ҳам қонунчиликка зид эканини билдирди.nnҲокимлик ўқитувчи ойлигига эга чиқдиnn6 февраль куни Озодликка боғланган Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 31-мактабнинг ўзбек тили ва адабиëти ўқитувчиси Дилбар Қобулова¸ Вазирлар Маҳкамасининг 22 январь кунги 41-сонли фармойиши ижроси ўқитувчилардан ноқонуний пул ундириш воситасига айланганини билдирди.nn- Вазирлар Маҳкамаси фармонида¸ бизнинг вазирлик берган изоҳга кўра¸ ўз ташаббусига кўра хайрия қилишлари мумкин¸ дейилган. Бир кунлик иш ҳақи ундирилсин¸ дейилмаган. Мен бу ташаббус меники эмас¸ бир кунлик иш ҳақимни беришни истамайман¸ дедим. Аввалига директор ҳам¸ бухгалтер ҳам мажбурлаш йўқ¸ деб индашмади. Аммо мактабимиз директорига Жалақудуқ ҳокими қаттиқ босим қилиб¸ ҳаммадан “розиман” деб ëздириб оласан ва 5 миллион сўм ўтказишасин¸ деб буюрган. Шундан кейин босим кучайди¸ деди Озодлик билан суҳбатда Қобулова.nnМактаб ўқитувчиси таъкидича¸ ўзи ва яна айрим ҳамкасбларининг “бир кунлик иш ҳақимни олиб қолишингизга розиман”¸ деган хатга қўл қўймагани ортидан¸ 31-мактаб ўқитувчиларига январь ойлиги берилмаган.

    Category : Новости и политика

    #Иш#ҳақини#мажбурий#хайрияга#ўтказмаган#ўқитувчиларга#ойлик#берилмаëтир

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up