Loading the player...

Ангренда 4 ёшли болани уриб, тишини синдирган боғча опага ҳайфсан берилди

  • Ангренлик она 4 ёшли ўғлини боғча тарбиячиси уриб, тишини синдирганини даъво қилди. У Озодликка жўнатган видеода болакай онасига боғча опаси унинг юзига урганида тиши "қирсиллаб" тушганини айтиб беради. Ҳодиса рўй берган Ангрендаги 40-сонли болалар боғчаси раҳбарларидан бири Озодлик билан суҳбатда масала мажлисда муҳокама қилингани, боғча тарбиячисига ҳайфсан берилгани ва бўлган воқеа учун боланинг ота-онасидан кечирим сўралганини айтди.nn4 ёшли бола онасининг даъво қилишича, тарбиячи фарзандини мунтазам уриб келган.nn28 январь куни боланинг қўллари боғчадан қон бўлиб келганидан сўнг она боғча раҳбариятига бориб шикоят қилишга мажбур бўлганини айтди.nn- Қўллари қон аҳволда келди. Яна нега урдинг, деб бордим. Борсам, болангни тарбиялаб қўй, деб менга бақириб кетди. Энди болам 8 ёшгача тишсиз юрадими, - деб билдирди ангренлик она.nnОзодликка онаси жўнатган видеода, 4 ёшли бола боғча опаси юзига урганида тиши тирсиллаб тушганини айтади.

    Category : Новости и политика

    #Ангренда#4#ёшли#болани#уриб#тишини#синдирган#боғча#опага#ҳайфсан#берилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up