Loading the player...

Хитой ва Ислом олами: Уйғурлар, дейдиган мусулмон давлати қани? - BBC Uzbek

  • Дунёда мусулмон давлатлари кўп. Аммо, афсуски, уларнинг орасида уйғурларнинг тақдири юзасидан Хитойга расман норозилик билдирганлари деярли йўқ. nУйғурларни қўллаётган асосан айрим Ғарб давлатлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси бўлиб турибди...nУйғур зиёлисининг бу каби фикрлари Хитой ҳукуматининг мусулмон озчиликларга нисбатан “кучайиб бораётган тайзиқона сиёсати” манзарасида янгради.nЯқинда Би-би-си Хитой Шинжонда маҳаллий мусулмонлар учун йирик ҳибс жамлоқлари тармоғини қураётганига оид янги далилларни қўлга киритган.nЭкспертлар орасида улардан бири “дунёдаги энг йирик ҳибс марказларидан бири” бўлиши мумкинлигига оид хавотирлар ҳам янграган. nЎтган йил август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус қўмитаси ушбу масалага эътибор қаратган.nЎшанда Шинжонда уйғурлар дохил бир миллионга яқин мусулмоннинг ҳибсга олинган бўлиши мумкинлиги тилга олинган. nУларнинг махсус дастурлар асосийда “қайта таълим”дан ўтаётганликлари айтилган.nАммо расмий Пекин инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан янграган бу каби даъволарни рад этган. nХитой томони бу жамлоқларнинг терроризм хавфи билан курашиш мақсадида ташкил қилинганини даъво қилган.nАммо сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар ва бу каби жамлоқлардан омон чиқишга муваффақ бўлган айрим мусулмонларнинг иқрорлари уларнинг қамоқхонага ўхшаш махфий иншоотлар эканига далолат қилган. nҲозирча бирор бир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бу каби жамлоқларга кириш, уларни яқиндан ўрганишга муваффақ бўлган эмас.nТаниқли уйғур ҳофизи Абдураҳим Ҳайитнинг айни шу жамлоқлардан бирида “вафот этган бўлиши мумкин”лигига оид куни-кеча ўртага чиққан хабар яна ушбу мавзуни халқаро миқёсда кун тартибига олиб чиққан.nХитой давлат матбуотининг ҳофиз тирик эканига оид раддиявий мазмундаги хабарлари ҳам мазкур жамлоқлар ва у ердаги маҳбусларнинг тақдирларига оид қайта бўй кўрсата бошлаган хавотирларни боса олмаган. nТаниқли уйғур зиёлиси Абдураҳим Ҳафизов билан Бишкекда мустақил журналист Шоҳруҳ Соипов суҳбатлашган. nСуҳбатимизни кўринг, тингланг, маъқул деб топсангиз улашинг ва ўз фикрларингизни билдиринг. nBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Хитой#ва#Ислом#олами:#Уйғурлар#дейдиган#мусулмон#давлати#қани?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up