Loading the player...

Эшак гўшти нархи хитойликлар қизиқиши туфайли ошиб кетди - BBC Uzbek

  • Эшакларимизни ўғирламанг, сўйманг ва гўштини сотманг. Акс-ҳолда бизда эшак буткул қирилиб кетиши мумкин. Бугун эшак ва эшак гўшти муаммоси дунёнинг бошқа бир бурчагида долзарб тус олган.nnҲаммасига мамлакатда эшак гўшти истеъмоли ва экспортига расман рухсат берилиши сабаб бўлган.nn nnКения мисолида ҳам асосий харидор сифатида Хитой ўртага чиққан.nn nnЭшак гўшти ва терисига бўлган бунча талабни кўриб, маҳаллий қассоблар кунига мингтача эшак сўйишга ўтишган.nn nnБунинг ортидан, бозорда эшакларнинг нархи осмонга сапчиган, эшак ўғрилари сони кескин кўпайган.nn nnКения қишлоқларида ҳали-ҳануз кўпчилик эшаклар меҳнатидан фойдаланади.nn nnЭшакларда сув, ўтин, кўмир келтиради, қум ташиб, сотиб, тирикчилигини ўтказади.nn nnУларнинг айтишларича, мавжуд вазиятни кўриб, уйқуларини йўқотишган, эшакларини ўғрилардан ҳимоя қилиш ташвишига тушиб қолишган.nn nnМаълум бўлишича, ҳаммадан ҳам экспертлар хавотирда.nn nnУларга кўра, эшакларни сўйиш жараёни жадаллик билан тартибга солинмаса, бор-йўғи 10 йилнинг ўзида Кенияда бирорта ҳам эшак қолмаслиги мумкин.nn nnЭшак ўғрилари, эшак гўшти ва эшак териси мавзуси яқинда Ўзбекистон дохил айрим Марказий Осиё давлатларида ҳам бўй кўрсатган.nn nnМаҳаллий аҳоли орасида ва оммавий-ахборот воситаларида қизғин баҳсу мунозараларга ҳам сабаб бўлганди.nn nnКўринг, маъқул деб топсангиз, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nn nnСиз эшак ва эшак гўшти атрофидаги бу каби можаролардан қанчалик ташвишдасиз?nn nnТафсилотлари учун яна bbcuzbek.com га ҳам боқинг.nn nn nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

    Category : Новости и политика

    #Эшак#гўшти#нархи#хитойликлар#қизиқиши#туфайли#ошиб#кетди#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up