Loading the player...

Ўзбеклар ва дунё: 10 минг одамга ёрдам берган ўзбек - BBC Uzbek

  • Ўзбеклар ва дунё: 10 минг одамга ёрдам берган ўзбекnnҚаҳрамонимиз 40 ёшда. Оддий ишчи ва уста. Аммо ўтган икки йилнинг ўзида минглаб одамнинг оғирини енгил қилган, масжидлар қурган, қудуқлар қаздирган, мадрасаю касалхоналарга ёрдам қилган. nnҲожи Абдураҳмон Башар Дўст Фарёбдаги бармоқ билан санарли кўнгилли хайрия ташкилотларидан бирининг асосчиси бўлади.nnМарказий Осиёга бевосита чегарадош Фарёб Афғонистоннинг сўнгги йилларда хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиқиб бўлган иккита шимолий вилоятидан биттаси саналади.nnФарёб азал-азалдан мамлакатнинг ўзбеклар зич яшовчи вилоятларидан бири бўлиб келган. nnВилоятдаги давомий қуролли низолар сабаб, минглаб инсонлар ўз турар-жойлари, бор будларини ташлаб чиқишган, Фарёб маркази Майманадан бошпана топишган.nnМухбиримиз Шафийбек Ўғлига кўра, бу каби зўравонликлардан Фарёбнинг 70-80 фоиз аҳолиси у ёки бу шаклда зиён кўрган, жабр чеккан. nnҚаҳрамонимиз ҳожи Абдураҳмон Башар Дўстнинг айтишича, ҳали оддий ишчи экан, бўш вақтларида шаҳар касалхонасидаги беморларнинг аҳволларидан хабар олиб турган.nnУстачиликни йиғиштириб, хайрия ишлари билан шуғулланишига бувисининг қўлида қолиб, айни шу касалхонада давосиз хасталикдан вафот этган 10 ёшли болакайнинг ўлими сабаб бўлган.nnСаккиз жондан иборат оиласининг ягона боқувчиси бўлган Ҳожи Абдураҳмон Башар Дўст ўз номида хайрия ташкилоти очишга қарор қилган. nnҚаҳрамонимизнинг айтишича, ўтган бир ярим йил ичида ўн мингдан ортиқ одамга ёрдам беришган. nnКасалхона, шифохона, мадрасалар ҳам уларнинг эътибори ва кўмагидан бир четда қолмаган. nnЙиққан пулларидан аҳолига бир нечта масжид ҳам қуриб беришган, сувга эҳтиёжманд одамлар учун қудуқлар ҳам қаздиришган.nnКўринг, маъқул деб топсангиз улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnҲожи Абдураҳмон Башар Дўстнинг бу ташаббуслари, қилаётган хайрия ишларига сиз нима дейсиз?nnТафсилотлари учун яна bbcuzbek.com га ҳам боқинг.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Ўзбеклар#ва#дунё:#10#минг#одамга#ёрдам#берган#ўзбек#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up