Loading...
Загрузка
Loading...

Собиқ судья 12 ёшли қизга нисбатан фаҳш ҳаракат қилганликда айбланмоқда

  • Uploaded 1 week ago in the category Новости и политика

    Тожикистон пойтахтининг Фирдавсий туман суди 12 яшар қизга нисбатан фаҳш амаллар қилганликда айбланаётган собиқ судьянинг ишини кўриб чиқмоқда.

    Судланувчининг қ

    ...

    Тожикистон пойтахтининг Фирдавсий туман суди 12 яшар қизга нисбатан фаҳш амаллар қилганликда айбланаётган собиқ судьянинг ишини кўриб чиқмоқда.

    Судланувчининг қариндошлари унга қўйилаётган айбловларни қатьиян рад қилмоқда.nnАйбланувчининг шахсига оид маълумотлар Озодлик радиоси тожик хизмати (Радиои Озоди) ихтиёрида бор.

    Бироқ радио унинг исмини ошкор қилмади.nnСобиқ судья ҳозир пенсияда, унинг ёши 60 дан ошган.

    У мамлакат Жиноят кодексининг 142- моддаси, 2- қисми (Фаҳш ҳаракатлар) бўйича айбланмоқда, бу моддага кўра, 2 йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилинади.nnФирдавсий туман судининг ходими 24 сентябрь куни маълум қилишича, вояга етмаган қизнинг отаси ўз қўшниси устидан судга ариза берган.nnАйни пайтда судланувчининг Душанбеда яшовчи қариндошлари айбловларни “мутлақо асоссиз” ва “туҳмат” дейишмоқда.nnСудда жабрланувчи сифатида иштирок этаётган қизнинг отаси воқеанинг айрим тафсилотларини ошкор қилди.

    Унинг айтишича, собиқ судья билан 13 йилдан бери Душанбедаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшни яшашади.

    Таҳдид ва қўрқитиш йўли билан собиқ судья шу йилнинг июнь ойида қизига нисбатан фаҳш амалларини содир қилган ва жинсий эҳтиёжини қондирган.nnСудланувчининг адвокати Муҳаббат Жўраеванинг Радиои Озоди билан телефон орқали мулоқотида ўз ҳимояси остидаги шахснинг иши бўйича изоҳ беришни рад қилди.nnҚиз отасининг айтишича, юз берган ҳодисадан хабар топиши биланоқ ички ишлар идораларига мурожаат қилган.

    «Қизим сўнги вақтларда руҳий тушкунликда бўлди.

    Бир куни у ҳовлида дугоналари олдида йиғлаб қўшни эркак нималар қилаётгани ҳақида гапириб берган.

    Бу гапни учинчи қаватдаги қўшни аёл эшитиб қолган, қизимни ўз олдига чақириб олиб, нималар бўлганини айтиб беришни сўраган.

    Аёл қизимга бор гапни онасига айтишни маслаҳат берган, аммо қизим қўрққан.

    Барибир бу гаплар бизгача етиб келди», - дейди К.М.nnҚизнинг отасининг айтишича, аввалига собиқ судьяга нисбатан ТР ЖКнинг 139- моддаси (“Жинсий характерда зўравонлик ҳаракати”) бўйича жиноят иши очилди.

    Кейинроқ эса 142- моддага (“Фаҳш ҳаракатлар”) алмаштирилди.

  • # Собиқ# судья# 12# ёшли# қизга# нисбатан# фаҳш# ҳаракат# қилганликда# айбланмоқда
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)