Loading...
Загрузка
Loading...

Маҳмуд Ражабнинг "юриши"ни ëритган блогер қамоқдан кейин руҳий касалликлар диспансерига ётқизилди

  • Uploaded 1 month ago in the category Новости и политика

    Шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юришини” ëритгани ортидан 10 кунлик қамоқ муддатини 3 октябрь куни ўтаб бўлган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова

    ...

    Шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юришини” ëритгани ортидан 10 кунлик қамоқ муддатини 3 октябрь куни ўтаб бўлган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова ўша куннинг ўзида Урганч туманида жойлашган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансерига ëтқизилди.nnБу ҳақда Озодлик мухбирига Оллошукурова яшайдиган Боғот туман ИИБ вакили 4 октябрь куни билдирди.nnСоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг ëрдамчиси Озодликнинг Нафосат Оллошукуровага оид конкрет саволига бирдан "бундай ҳолатда бемор прокуратура санкцияси билан диспансерга жойлатирилади, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бундай ваколат йўқ, эртага телефон қилсангиз, батафсил жавоб оласиз" деди.nnОллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуровнинг Озодликка 4 октябрда айтишича, қизи Нафосат ҳеч қачон руҳий касалликдан азият чекмаган.nnОллошукурова яшайдиган Боғот туман ИИБ вакилига кўра¸ Оллошукурова Боғот туман ИИБ ходимлари тарафидан қамоқдан олиб чиқилиб рухий касалликлар диспансерига олиб борилган.

    Мулозимнинг айтишича, Оллошукорова “вос-вос” касалига чалинган деб топилиб, диспансерга олиб кетилган.

    Боғот туман ИИБ вакилига кўра, Оллошукурова 4 октябрь эрталаб яқинларидан бири билан учраштирилган.nnХоразмлик маҳаллий журналист руҳий касалликлар диспансеридаги врач билан суҳбатига таяниб, Оллошукурованинг 3 октябрь куни диспансерга олиб келингани ва 4 октябрь куни бемор сифатида расмийлаштирилганини айтди.nnОллошукурованининг яқинларига кўра¸ блогер "ўта оғир беморлар сақланадиган хонага жойлаштирилган" Бу информацияни текшириш учун диспансер билан боғланишнинг иложи бўлмади.nnЯқинларининг айтишича¸ Оллошукурова илгари руҳий ҳолатидан шикоят қилмаган.Отаси Болтабой Оллошукуровнинг Озодликка 4 октябрда айтишича, қизи Нафосат ҳеч қачон руҳий касалликдан азият чекмаган.nnОллошукуровани диспансерга бориб кўриб чиққан яқинларидан бирининг Озодликка айтишича¸ блогер деразасига панжара ўрнатилган палатада сақланмоқда:nn- Кўзларининг тагига қараб, унга укол қилинганин деб тахмин қилдим.

    Кўп гаплашишга уни қоровуллаб турган милиса изн бермади.

    Нафосат мен гаплашиб олай чиқиб туринг деса ҳам милиса чиқмади.

    Урганчдаги диспансернинг ўта оғир беморлар ëтадиган қисмида ётибди..

    Доктор ксаллаик тарихини кўрсатди менга аммо нусха олишга изн бермади.

    Вос-вос касал дейишди.nnОзодлик Нафосат Оллошукурова ётқизилгани айтилаётган Хоразм вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансери билан боғлана олмади.

  • # Маҳмуд# Ражабнинг# "юриши"ни# ëритган# блогер# қамоқдан# кейин# руҳий# касалликлар# диспансерига# ётқизилди
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)