Loading...
Загрузка
Loading...

Форма талабига бўйсунмаëтган консерватив диндорлар учун мактаб олдида навбатчилар қўйилди

  • Uploaded 1 week ago in the category Новости и политика

    Тошкент шаҳри туманларидан биридаги мактаблар дарвозалари олдида ўқувчиларни ҳар тонг навбатчи ўқитувчилар кутиб олмоқда ва ўқишга рўмолда келганлардан мактабга

    ...

    Тошкент шаҳри туманларидан биридаги мактаблар дарвозалари олдида ўқувчиларни ҳар тонг навбатчи ўқитувчилар кутиб олмоқда ва ўқишга рўмолда келганлардан мактабга ялангбош киришни талаб қилмоқда.nnБу чора, таълим соҳаси мутасаддиларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мактаб ўқувчилари формасига оид 666-сонли қарори ижросини таъминлаш учун қўлланилмоқда.nnИжтимоий тармоқларда 666- қарорнинг тавсия характерида эканини иддао қилган консерватив қарашдаги диндорлар ҳаммаслакларини унга амал қилмасликка чақириб келмоқда.nnОзодликка 3 октябрь куни келган аудиода ҳукумат қарори ижросини таъминлаётган ўқитувчилар ва қизларини мактабга рўмолда юбораётганлар ўртасидаги зиддият моҳияти акс этган.nnУнда Тошкент шаҳри туманларидан бири ХТБ мутасаддиси сентябрь охиридан бошлаб мактаб дарвозалари олдига навбатчи қўйиш ва мактабга ҳижоб¸ рўмолда келган ўқувчи қизларни мактаб ҳудудига белгиланган қоидага мос шаклда ҳижобини ечтириб кириш буюрилганини тушунтиради.nnБу аудиони юборганлар¸ қолаверса¸ юқоридан берилган буйруқни ижро этишга мажбур таълим тизими масъули хавфсизлигини ҳимоялаш мақсадида Озодлик бу аудиодаги нотиқ¸ қолаверса¸ унинг айнан қайси туман расмийси эканини очиқламаëтир.nn“Вазият оғир.

    Топшириқ жиддий”nnОзодликка Тошкент шаҳар туманларидан бири Халқ таълими бўлимида ўтказилган йиғилиш аудиосини юборган маориф ходимига кўра¸ сентябрь ойи охирида ўтказилган бу мажлисда тумандаги мактабларнинг маънавият масалалари бўйича директор ўринбосарлари қатнашган.nnЙиғилиш Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ижроси бўйича берилган топшириқ ва буйруқларнинг бажарилишига бағишланган.nnАудио¸ туман ХТБ раҳбарларидан бирининг¸ белгиланган ўқувчи формаси кийиш тартибини бузаётган ўқувчилар тўғрисидаги маълумот жадвалининг вақтида тўлдириб топширилмаëтгани тегишли идоралар эътирозига сабаб бўлаëтгани ҳақидаги гапларидан бошланади.nnОзодлик ихтиëридаги шундай рўйхат нусхаларидан¸ унда мактаб рақами¸ рўмолда келаëтган ўқувчи қизнинг синфи¸ исм-фамилияси¸ яшаш манзили ва ота-онасининг кимлиги¸ нима иш қилиши ëзилиши талаб қилинаëтгани кўрилади.

  • # Форма# талабига# бўйсунмаëтган# консерватив# диндорлар# учун# мактаб# олдида# навбатчилар# қўйилди
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)