Loading...
Загрузка
Loading...

International Job Organisation орқали хорижга ишга кета олма. пулларини талаб қилмоқда

  • Uploaded 1 week ago in the category Новости и политика

    Бош офиси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган International Job Organisation хусусий бандлик агентлигининг чет давлатларда ишга жойлаб қўйиш ҳақидаги

    ...

    Бош офиси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган International Job Organisation хусусий бандлик агентлигининг чет давлатларда ишга жойлаб қўйиш ҳақидаги ваъдаларига ишониб, шу ташкилотга миллионлаб сўм тўлаб қўйган ўнлаб ўзбекистонлик пулларини қайтариб беришни талаб қилмоқда.nnОзодликка мурожаат қилганларнинг даъвосига кўра, International Job Organisation бандлик агентлиги уларни хорижга ишга юбориш ваъдаси билан бозор нархидан тўрт баравар қиммат нархда курслар ташкил этиб, ҳар биридан бир неча миллион сўм миқдорида ҳақ олган, аммо ваъда қилинган муддат якунига етса ҳам, ҳеч ким чет элга ишга юборилмаган.​nnInternational Job Organisation агентлиги раҳбари Шерзод Абдураҳмонов "шикоятчилар имтиҳондан ўтолмаганлар" эканини айтди.nn4 октябрь куни Озодлик билан суҳбатда Абдураҳмонов йил бошидан буён чет элга ишга кетиш истагида бўлган 3 мингдан зиёд одамга ойига 400 минг сўмлик ҳақ эвазига тўрт ойлик тил ўрганиш, аксил-террор курслари ташкил этилгани, имтиҳондан ўтган 323 одам чет элга кетиш арафасида турганини қўшимча қилди.nnАбдураҳмонов имтиҳондан ўтолмаганлар икки йил ичида қайта имтиҳон топшириб, агентлик орқали чет элга ишга кетиш имконига эгалигини ҳам айтди.nnЛекин, арзчиларга кўра, "шу пайтгача International Job Organisation агентлиги орқали бирон одам чет элга ишга кетмагани маълум".nnФарғоналик Адҳам Шокиров (исми суҳбатдошнинг илтимосига кўра ўзгартирилган) International Job Organisation бандлик агентлиги ташкил этган курслар бошқа тил ўрганиш марказларникидан тўрт баравар қиммат бўлганини айтди:nn- Ҳафтасига бир ярим соатдан уч марта бўладиган тўрт ойлик курс учун 1 миллион 600 минг сўм тўлаганмиз.

    Корейс тилини ўрганганмиз.

    Шундан яхшироқ ўқитиладиган курслар ойига 90 минг, боринг 100 минг сўм бўлади.

    Буларники ойига 400 минг сўмдан бўляпти.

    Бундан ташқари 10 минг сўм турадиган медосмотрга деб 245 минг сўмдан олишди.

    Мен яшайдиган Фарғонада минглаб одам агентликка шу пулни тўлаган, ҳозир чет элга кетолмай юрибди, агентлик ҳаммамизни лақилатибди.nnЎзбекистоннинг Фарғона, Андижон, Наманган, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида яшовчи ўнлаб аризачиларнинг Озодликка айтишича, улар Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг лицензиясига эга бўлгани учун International Job Organisation бандлик агентлиги ваъдаларига ишонишган.

  • # international# job# organisation# орқали# хорижга# ишга# кета# олма# пулларини# талаб# қилмоқда
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)