Loading...
Загрузка
Loading...

Бош прокуратура Андижондаги кўзбўямачилик ташкилотчиларини жазолашни талаб қилди

  • Uploaded 4 weeks ago in the category Новости и политика

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга президент ташрифи арафасида беш нафар аёлга коттеж совға қилиб, сўнгра уларни чиқариб

    ...

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга президент ташрифи арафасида беш нафар аёлга коттеж совға қилиб, сўнгра уларни чиқариб юборган мутасаддиларни жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритган.nnЎзбекистон президентининг 16 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида "уй берилди" деб ТВда кўрсатилган 35 яшар Хуршида Тиллаева Озодликка аслида ҳеч қандай уй олмаганини айтиб берган эди.nnБош прокуратурага кўра, ҳокимлик мутасаддилари 5 нафар эҳтиёжманд аёлга коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақида оммавий ахборот воситаларига интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйган.nn"Ўрганиш натижалари юзасидан Бош прокуратура томонидан Андижон вилоят ҳокими номига зудлик билан айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш ҳамда бу каби ҳолатларга чек қўйиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди", дейилади прокуратура билдирувида.nnБош прокуратуранинг билдиришича, ўрганиш жараёнида эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида 2 сотихли жами 592 та коттеж қурилиши якунига етказилгани аниқланган.nnЖорий йилнинг февраль-март ойларида вилоят ҳокимлигининг масъул шахси “Мустақиллик тикувчилик мажмуаси” МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчиларига (Х.Тиллаева, М.Рахимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова, З.Абдувалиева ва Д.Ходжиматова) мазкур ҳудудда қурилаётган коттежлардан уларга совға сифатида биттадан берилишини маълум қилган.nnКейинчалик, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари юқоридаги ишчилар иштирокида, уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган.

  • # Бош# прокуратура# Андижондаги# кўзбўямачилик# ташкилотчиларини# жазолашни# талаб# қилди
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)