Loading...
Загрузка
Loading...

Ўзбекистон: Бош Прокуратура Гулнора Каримова пулларини қайтаришда шаффофликни таъминламоқчи

  • Uploaded 4 months ago in the category Новости и политика

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова томонидан прокуратура келишувга амал қилмаяпти, деган иддаони жавобсиз қолдирди.

    Прокуратур

    ...

    Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова томонидан прокуратура келишувга амал қилмаяпти, деган иддаони жавобсиз қолдирди.

    Прокуратурага кўра, Каримованинг хориждаги пулларини қайтаришдаги шаффофлик таъминланади.nИмон Каримова ўзининг Instagram даги саҳифасида онаси Гулнора Каримовага алоқадор "ҳужжатлар" борлигини маълум қилди.

    nУларда 2018 йилда Бош прокуратура қошидаги коррупцияга қарши кураш бўлминмасининг ўша пайтдаги бошлиғи Шавкат Умурзоқов воситачилигида Каримовага таклиф қилинган ҳамкорлик эвазига озодлик ҳақида гап боради.

    nИмон Каримова бу ҳамкорлик негадир тўхтаб қолганини айтган.

    Кейинчалик ваъда бажарилмаган.

    nnБи-би-сининг нима сабабдан Гулнора Каримова билан ҳамкорлик тўхтаб қолган, деган саволига Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова шундай жавоб берди: n"Кеча Имон Каримова томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилган маълумотлар дедингиз, ҳужжатлар дедингиз мен бу фикрингизга тўлиқ қўшила олмайман.

    Чунки Гулнора Каримованинг қариндошлари томонидан, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида баён қилинган фикрлари ҳужжат аҳамиятига эга эмас.

    Агарда бу борада қариндошлари томонидан расмий мурожаат билан мурожаат қилинса ва бу борада фикрларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилса, уларга бу борада конструктив жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

    Лекин ҳар бир ўз позициясини мустақил билдириш мумкин бўлган қариндошларининг ижтимоий тармоқдаги ҳар бир фикрига Бош прокуратура ўзининг муносабати ёки шарҳини беришга мажбур эмас, деб ўйлайман".nСурайё Раҳмоновага кўра, Каримовага тегишли хориждаги пулларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари ҳамкорликда олиб бориляпти.

    n"Бу қайтариш жараёнининг ўз талаб ва мезонлари бор.

    Сиз айтган шаффофлик талаблари ҳам ва уларни келганидан кейин йўналтириш масаласи ҳам барчаси Ўзбекистон олдига қўйилган ва ўзаро талаб асосида амалга оширилади.

    Албатта ўз вақти билан активлар қайтарилганидан кейин, албатта жамоатчиликка бу активларни қайтарилиши юзасидан суммалари ва уларни қаерга йўналтирганлиги юзасидан тўлиқ батафсил маълумот берилади", дейди Бош прокуратура матбуот котиби.nИмон Каримованинг Instagram саҳифасида чоп қилинган ва 24 соат турган маълумотларда айтилишича, 2018 йилда колонияда сақланаётган Гулнора Каримова билан музокаралар бошланган.

    nУни Бош прокуратура қошидаги коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбари Шавкат Умурзоқов ва унинг ёрдамчиси Мурад Ҳакимов олиб боргани айтилади.

    nХабарда иддао қилинишича, ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон томони Каримова билан музокараларни шунчаки вақтдан ютиш учун олиб бораётгани маълум бўлган.

    nШу йилнинг март ойи бошида Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзига тайинланган жазони ўташ шартларини бузгани учун уй қамоғидан умумий тартибли колонияга кўчирилгани маълум бўлганди.

  • # Ўзбекистон:# Бош# Прокуратура# Гулнора# Каримова# пулларини# қайтаришда# шаффофликни# таъминламоқчи
show more show less
Users who liked this
    Загрузка...
      Comments (0)